“Наврўз тароналари” номли I халқаро миллий чолғу ижрочилиги кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ
19-20 март 2021 йил
Ташкилотчилар
– Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;
– Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали.
Умумий қоидалар
Мазкур Низом “Наврўз тароналари” номли I халқаро миллий чолғу ижрочилиги кўрик-танловини (бундан кейин Кўрик-танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартиб қоидаларини белгилайди.
Кўрик-танловнинг мақсад ва вазифалари
– Миллий чолғу ижрочилигини ёш авлодга кенг тарғиб қилиш;
– Таълим муассасаларида чолғу ижрочилигини ўргатиш сифатини ошириш, ўқитишнинг янги усулларини тарғиб этиш, ёш иқтидорларни кашф этиш.
Кўрик-танлов шартлари
Кўрик-танлов 2021 йил 19-20 март кунлари иштирокчиларнинг видеоёзувлари асосида ўтказилади.
Кўрик-танлов бир босқичда ўтказилади.
Кўрик-танловда мусиқа мактаб ўқувчилари, санъат мактаби ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари.
Ёш категориялари
– Биринчи ёш категория – мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари ўқувчилари;
– Иккинчи ёш категорияси – Олий таълим муассасаларининг 1 ва 2 курс талабалари;
– Учинчи ёш категорияси – Олий таълим муассасаларининг 3 ва 4 курс талабалари.
Дастур талаблари
Якка ижрочилик:
– Композиторларнинг асарлари ёки халқ куйларини миллий мусиқа асбобида якка ижро этиш (бошқа мусиқа асбоби жўрлигига рухсат берилади);
– Мусиқа композицияси давомийлиги 10 дақиқадан ошмаслиги керак.
Жамоавий ижрочилик:
– Композиторларнинг асарлари ёки халқ куйларини милллий мусиқа асбобларида жамоавий ижро этиш;
– Мусиқа композицияси давомийлиги 10 дақиқадан ошмаслиги керак.
Кўрик-танлов ҳайъат аъзолари
Кўрик-танловнинг ҳайъат аъзолари таркибига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали “Халқ ижодиёти” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари.
Тақдирлаш
Кўрик-танлов натижаларига кўра ғолиблар I, II ва III даражали диплом билан тақдирланади. Ғолиб жамоа раҳбарлари ташаккурнома билан тақдирланади.
Кўрик-танлов ҳайъат аъзоларининг қарорлари якуний бўлиб қайта кўриб чиқилмайди.
Тақдим этиладиган маълумотлар
– тўлдирилган ариза;
– якка иштирокчининг расми ёки жамоавий расм;
– видеоёзув.
Барча маълумотлар 2021 йил 10 март кунига қадар atmdsmi@gmail.com электрон почтасига юборилиши керак. Маълумот учун телефон: +998735435011
Илова 1
“Наврўз тароналари” номли I халқаро миллий чолғу ижрочилиги кўрик-танловида иштирок этиш учун
АРИЗА
Ф.И.О. (тўлиқ):
Туғилган санаси:
Таълим муассасасининг номи, электрон почтаси ва телефон рақами:
Курси (синфи):
Чолғу номи:
Иштирокчининг телефон рақами:
Иштирокчининг электрон почтаси:
Раҳбарининг Ф.И.О.:
Дастур номи: (композитор, асар номи):
Ёш категорияси:
90 total views, 1 views today