Маҳорат сабоқлари

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг  Фарғона минтақавий  филиалида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг  “Мусиқали, драматик театр ва кино санъати”, “Саҳна нутқи” кафедраси билан ҳамкорликда “Мусиқали театр актёрининг саҳна нутқи  ва хонандалик маҳоратини ошириш муаммолари ва ечими” мавзусида  илмий-амалий  семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ЎзДСМИ ФМФ фахрий профессори К. Йўлдашев, Ўзбекистон халқ артисти ЎзДСМИ ФМФ фахрий профессори Ш. Раҳматуллаева, ЎзДСМИ профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи М.Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Дадаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Р.Абдуллаев, ЎзДСМИ доценти Э.Х.Ярбеков, ЎзДСМИ доценти Р.Уснатов, ЎзДСМИ доценти Ш.Муҳаммедов, ЎзДСМИ Нукус филиали доценти М.Исмаилова, ЎзДСМИ Нукус филиали ўқитувчиси    Г.Бекниязовалар иштирок этиб, талабаларга ўз йўналишлари бўйича маҳорат сабоқлари  ўтишди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan