Ўрда майдонидаги катта саҳна

Халқаро ҳунармандчилик фестивалига бағишланган асосий тадбир Қўқон шаҳримизнинг Ўрда майдонида қурилаётган катта саҳнада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу катта саҳна деярли битказилиб бўлинди. Республикамизнинг катта тадбирларини саҳналаштирувчи машҳур режиссёр Рустам Динамович Шамсиддинов фестивал қатнашчилари бўлган таниқли санъаткорлар, вилоятлардан ташриф буюрган театр актёрлари, раққосалар, хонандалар ва созандалар билан катта саҳнада ижодий машғулотларни бошлаб юборишди. ЎзДСМИ Фмфилиали талабалари элимиз ардоғидаги санъаткорлар билан биргаликда ижод этаётганликларидан мамнун бўлишиб, ўзлари учун керакли малакавий сабоқларни олишмоқда.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan