2019-2020 ўқув йили олдидан семинар ташкил этилди

ЎзДСМИ Фмфилиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 2 – августдаги 699 – сонли буйруғи ижроси юзасидан Олий таълим муассасаларининг мураббийлар кенгаши раислари ҳамда тарбиячи – педагоглари учун семинар ташкил этилди. Семинарни ЎзДСМИ Фмфилиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов кириш сўзи билан очиб 2019 – 2020 ўқув йили учун керакли меъёрий хужжатларни тайёрлаш, йил давомида қилинажак иш режаларни тузиш, гуруҳ журналларини тартибли юритиш бўйича кўрсатмалар берди. Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлар соҳиби ЎзДСМИ Фмфилиали декани Рафиқжон Аҳмедов семинар қатнашчиларига мураббий ва талабалар ўртасида «Устоз – шогирд» анъаналарини давом эттириш, мураббий, ўқитувчи, тарбиячиларни ўз касбига виждонан ёндашиш борасида фикр ва мулоҳазалар билдирди. Семинар сўнгида филиалнинг кафедра мудири Равшанжон Деҳқонов сўзга чиқиб узоқ вилоятлардан келиб ўқиётган талабаларга керакли шарт – шароитларни таъминлаш, уларни доимий назоратга олиш нафақат гуруҳ раҳбарига, балки барча мураббийлар зиммасида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Филиалда ўқиётган ҳар бир талаба ўқитувчиларга бириктирилгани билан таништириб ўтди. Семинар қатнашчилари хулоса ўрнида керакли вазифалар ва топшириқларни ўз зиммаларига олишди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan