Филиалнинг 1- сонли илмий кенгаши

ЎзДСМИ ФМфилиали мажлислар залида филиал Илмий кенгашининг 1 – сон йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш бошида ЎзДСМИ ФМфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов барчани » Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон» шиори остида нишонланаётган мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан чин дилдан табриклашди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими, Маданият вазирликларининг муҳим топшириқлари, буйруқлари билан таништириб ўтишди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов 2019 – 2020 янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати тўғрисида, 2019 – 2020 ўқув йили учун комплекс иш режасини тасдиқлаш тўғрисида керакли маълумотлар берди. Филиал профессор – ўқитувчилари ва ходимларининг ойлик маошлари, уларнинг миқдорини белгилаш хусусида филиалнинг бош ҳисобчиси Дониёр Қосимов сўзга чиқди. Йиғилиш давомида турли яна бошқа масалалар кўриб чиқилди. Филиал директори Ш. Усмонов жамоа таркибига янги ўқув йилидан қўшилган мураббийлар, мутахассис ўқитувчиларни яқиндан таништириб чиқишди. Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган маънавий – маърифий тадбирлар ва Қўқон шаҳримизда 10 – 15 сентябрь кунлари ўтказиладиган «Халқаро ҳунармандчилик» фестивалига тайёргарлик юзасидан олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. ЎзДСМИ ФМфилиали матбуот котиби И. Ҳасанов.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan