Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон

Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият Институтининг Фарғона минтақавий филиали раҳбарияти, маъмурияти ва бутун жамоаси барча юртдошларимизни 1- сентябрь мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан, ҳамда билимлар куни билан чин дилдан муборакбод этишади. Яратганга беадад шукроналар бўлсинки, юртимиз тинч, элимиз омонликда. Мусаффо осмонимиз узра тинчлик нашидаси хукм сурмоқда. Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари ила келажак биз ёшларнинг қўлида. Имкониятларимиз кундан – кунга ортмоқда, яратилган шарт – шароитлар сабабли спорт, санъат ва ўзлаштираётган билимларимиз туфайли зафарлар қучиб ватанимиз байроғини кўкларга кўтармоқдамиз. Бизнинг олий мақсадимиз ватан учун хизмат қилиш, унга ҳар доим содиқ бўлиш, юрт равнақини ошириш, бизга кўрсатилаётган эътибор ва ишончни оқлаш. 

Ёшликни олтинга айлагай қиёс

Бизлар замон ила доим ҳамхона

Келажак бизники, зафар бизники

Истиқболга пешвоз бизнинг мустақил ҳур замона.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan