Мустақиллик дарси

ЎзДСМИ ФМфилиали мажлислар залида 1 – босқич талаба ёшлар учун Мустақиллик дарси ташкил этилди. Филиал директори Ш. Усмонов барчани мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами ва янги ўқув йили билан табриклашди. Шу қатори муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 16 – август кунидаги «Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ – 3218 – сонли қарор билан тўлиқ таништириб, филиалимиз мана ниҳоят 3 – йилги талабаларни қабул қилганлиги ва бу ўз навбатида қувонарли хол эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ш.Усмонов юртбошимиз томонидан юритилаётган сиёсий жараён, ёшларга қаратилаётган катта эътибор, шарт – шароитлар, имкониятларни кенглиги хусусида мисоллар келтиришди. Шундан сўнг Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр тарихида беқиёс ўринга эга санъаткор Ш. Раҳматуллаева сўзга чиқишиб талабаларга тинчлик ва фаровонлик хукм сураётган мустақил ватанимиз барча учун азиз ва муқаддаслиги, хозирги кунда серқирра ижодкорлар учун керакли имкониятлар чексизлиги ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдиришди. Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари халқ артисти Ё.Ҳотамова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Х. Умарова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, аския санъатининг дарғаси Ж. Пўлатов, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, созанда – бастакор, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби ЎзДСМИ ФМфилиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факелътет декани Р. Аҳмедовлар ҳам сўзга чиқишиб, кечирган умрлари мобайнида, қийинчиликда ўтган кунлари ва минг бир машаққатлар билан билим олишгани, изланишгани, санъат йўлида тўхтовсиз ижод этаётганликлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар беришди. Кечаги ва бугунги кундаги катта ўзгаришлар борасидаги фарқларга, яратилаётган шароитларга изоҳ беришди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Сатторов тадбир сўнгида 1- босқич талабалар учун ўтилажак фанлар, машғулотлар, қўшимча дарслар, маънавий ва маърифий тадбирлар белгиланган кунлар билан таништириб ўтишди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan