2019 -2020 ўқув йилининг 1-куни

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида 2019 – 2020 янги ўқув йилининг 1 – ўқиш куни кўтаринки юқори кайфият билан бошланди. Йўналишларимиз бўйича ўқишга кирган талабалар ҳис – ҳаяжонга тўлиб, муқаддас даргоҳ, илм ўчоғи бўлган олийгоҳимизга ташриф буюришди. Устоз санъаткорлар, мураббий хофизлар томонидан янграган жонли ижродаги куй қўшиқлар барчани кайфиятини кўтариб, жозибали рақсларга уланди. ЎзДСМИ ФМфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов барчани янги ўқув йили билан табриклаб устозлар ва талабаларга чиройли гуллар тақдим этишди. Ўзбекистон халқ артисти, эл ардоғидаги таниқли санъаткор Шафоатхон Раҳматуллаева ҳам 1- 2 – 3 – босқич талаба ёшларни бугунги байрам билан чин дилдан муборакбод этишди. Шундан сўнг барча талабалар гуруҳ раҳбарлари бошчилигида филиалнинг мажлислар залига киришди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan