Ўзбекистон Маданият вазири Б. Сайфуллаев филиалимиз меҳмони

   Қўқон шаҳримизда ўтказилаётган «Халқаро ҳунармандчилик фестивали» муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бир неча кундан бери шаҳримизда ўтказилаётган фестиваль тадбирларини бошқариб келишмоқда. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ёшларга қаратилаётган эътибор, чексиз имкониятлар, билим олишлари учун яратилаётган барча шарт – шароитларни тарғибот этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б. Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига ташриф буюришди. Ташриф давомида филиал балансига ўтаётган Қўқон туризм ва сервис касб – ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини кўздан кечириб, келгусида филиални янада ривожлантириш, фаолиятни тобора кенгайтириш мақсадида филиал директори, доцент Шамсиддин Усмоновга кўпгина кўрсатмалар ва таклифларни бериб ўтишди. Шундан сўнг филиал талабалари билан яқиндан учрашиб, қизиқарли савол – жавоблар ва давра суҳбатлари ўтказишди. Ташриф сўнгида Б. Сайфуллаев ЎзДСМИ Фмфилиали маъмурияти ва талабаларига эзгу ниятлар, улкан зафарлар ва омадлар тилаб қолишди.

 

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan