«Мақом кечаси»

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган ижодкор талабалар ўзбек классик қўшиқларини, мақом ва эстрада йўналишидаги барча қўшиқларни катта иштиёқ билан ўзлаштиришмоқда. Айниқса мақом йўналишидаги қўшиқларга катта эътибор қаратилган. Устоз санъаткорлар, мураббий ўқитувчилар ёрдамида ўзбек халқ мақомчилик санъатининг нодир дурдоналари саналмиш «Шашмақом» нинг «Бузрук», «Рост», «Наво», «Дугоҳ», «Сегоҳ», «Ироқ» бўлимлари ва бошқа бир неча катта мумтоз асарларни моҳирона ўрганишмоқда. Қўқон шаҳримизнинг мусиқали драма театрида ўтказилган «Мақом кечаси» концерт дастури Фарғона телерадикомпанияси ижодкорлари томонидан тасвирга олинган. Ҳозир эътиборингизга ушбу концерт дастуридан тайёрланган маҳсус кўрсатувни ҳавола этамиз.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan