Саҳна нутқи фанидан маҳорат дарси ўтказилди

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида талабалар учун маҳорат дарсларини таниқли профессор-ўқитувчилар, мутахассис мураббийлар томонидан ўтказиш кенг йўлга қўйилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг саҳна нутқи кафедраси мудири, в.б профессор Маҳсума Хаджиметова филиалимизнинг Мусиқали театр актёрлиги йўналиши 2-босқич талабалари билан биргаликда «Саҳна нутқи» фани бўйича маҳорат дарсини ўтказишди. Кўп йиллик тажрибага эга мутахассис ўқитувчи талабаларга нутқни текис ва равон баён этиш, оддий сўз орқали тингловчини мафтун этиш ёки аксинча нафрат уйғотиш сирларини, бир сўз ёки жумлага ҳар ҳил урғу қўйиш орқали маъно жиҳатидан шу сўзнинг турли ўзгаришларга сабаб бўлишини изоҳлаб беришди. Талабалар маҳорат дарси мобайнида ўзларига керакли маълумотлар ва сабоқларни олишди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan