Талабаликка бағишлов

  Қўқон мусиқали драма театрида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон» шиори остида «Талабаликка бағишлов» номли тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари, профессор-ўқитувчилар, устоз мураббийлар ва талабаларнинг ота-оналари тадбирда иштирок этишди. Мусиқали театр актёрлиги, Мусиқали театр режиссёрлиги, Қўғирчоқ театри актёрлиги, Ашула ва рақс, Фолклор ва этнография, Кутубхона-ахборот фаолияти йўналишлари бўйича 1-босқич талабалари ўзларининг соҳаларига ҳос бадиий мусиқали саҳна кўринишларини томошабинларга баҳшида этишди. Шундан сўнг ҳар бир гуруҳларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Мунаввара Абдуллаева, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шуҳрат» медали, «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби Рафиқжон Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аския санъатининг дарғаси Жўрахон Пўлатов, Қўқон мусиқали драма театри директори Азизхон Аҳмедов, ЎзДСМИ Фмфилиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов, филиалнинг «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедраси мудири Умидахон Болтабоева ҳамда мураббий мутахассис ўқитувчи Равшанжон Деҳқоновлар давлат бюджети асосида биринчилар қатори ўқишга кирган талабаларга «Фаҳрий ёрлиқ»лар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширишди. Тадбир давомида талабаларнинг ота-оналари, мураббий устозлар сўзга чиқишиб, ўзларининг табрик сўзлари билан талабаларни қувончларига янада қувонч қўшишди. Тадбир сўнгида барча 1-босқич талабалари биргаликда талабалик «Қасамёд»ини тантанали равишда қабул этишди. Бугунги ташкил этилган бадиий, мусиқий тадбир барча йиғилганларга аъло кайфият бахш этди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan