«Талабалар турар жойлари» номли очиқ мулоқот

   Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида «Талабалар турар жойлари» мавзуси остида очиқ мулоқот ташкил этилди. Талабаларнинг яшаш жойларидан олисда хусусий хонадонларда, турли тоифадаги фуқаролар уйида, назоратсиз яшаши ва зарур шарт-шароит ҳамда ҳавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган уйларда истиқомат қилиши турли ижтимоий-маиший ҳавф-ҳатарларни келтириб чиқармоқда. Қўқон шаҳар ИИБ бўлимидан майор Д. Эргашев, катта лейтенант Б. Шерматов, Қўқон шаҳар паспорт бўлими ходими З. Мавлонов ҳамда Қўқон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси инспектори Д. Тожиназаровлар филиалимизда таҳсил олаётган, ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш ва ўқишига кўмаклашиш, уларга имкон қадар зарур шарт-шароит яратиб бериш, турли салбий ғояларнинг таъсиридан огоҳ этиш, ижарада яшовчи талабаларнинг вақтинча маҳалла рўйҳатидан ўтказилиши (прописка), яшаш худудининг маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва участка нозирини рўйҳатидан доимий ўтиши кераклиги, уйни ижарага берган уй эгасининг шаҳси ва ижара нарҳи(асоссиз ижара шартномаларининг талаб қилиниши) билан боғлиқ бир неча ҳуқуқий маълумотлар ва маслаҳатлар беришди. Мулоқот давомида филиал талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan