«Маърифат ва диний бағрикенглик»

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Маърифат ва диний бағрикенглик» мавзуси остида давра суҳбати ташкил этилди. Қўқон шаҳар бош имом хатиби Абдумажид қори Исоқов филиал талабаларига юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатлари кузатилаётганлиги ҳақида бир неча мисоллар келтиришди. Диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, жамиятда «жаҳолатга қарши-маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ҳар ҳил бузғунчилик ва ёт ғояларга кириб кетмаслик, одоб-аҳлоқ доирасида бўлиш, бебаҳо неъмат бўлган тинчликнинг қадрига етиш каби илмий-маърифий мулоҳазалар юритишди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2019 йилдаги ПҚ 4447-сонли қарорига асосан ўсиб келаётган ёш авлодимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ва ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда тарғибот этиш учун Қўқон шаҳар 42090 ҳарбий қисмидан Н. Қаршиев, З. Нурқулов ва бошқа ҳарбий офицерлар филиалимизга ташриф буюришди. Учрашув давомида филиалимиз талабаларига «Ватанга қасамёд» матнини ўқиб эшиттиришди. Ҳарбийлар 1-ойлик ва 1-йиллик муддат ичидаги йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг ўзлаштираётган ҳарбий машғулотлари ва бошқа хизмат турлари бўйича қизиқарли маълумотлар бериб ўтишди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan