«Даҳолар сув ичган дарёлар»

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Олтин қалам» мукофоти совриндори, ўзбек киноси ва театри тарихига улкан ҳисса қўшган бетакрор кинорежиссёр, кинооператор, ёзувчи, ҳамшаҳаримиз Ҳамид Қаҳрамон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.Таниқли кинорежиссёрнинг бир неча йиллик қадрдон дўстлари, мураббийлар, шоир ва ёзувчилар, адиблар ҳамда филиалимиз талабалари кеча давомида Ҳамид Қаҳрамоннинг ижодий фаолиятига бағишланган видеороликни томоша қилишди. Шундан сўнг Ҳамид Қаҳрамон қаламига мансуб «Даҳолар сув ичган дарёлар» номли муаллифлик китоби билан яқиндан танишилди. Китобда буюк ёзувчилар ва шоирлар, ўзбек кино ва театрининг даҳолари ҳақида сиз билган-билмаган ҳаётий воқеалар тасвирлаб берилган. 81 ёшни қарши олган буюк истеъдод эгаси Ҳамид Қаҳрамон филиалимизга китобларини тақдим этишар экан, ўзларининг шахсий олтин фондларида сақланиб келаётган ўзбек кино ва театрининг даҳолари ҳисобланган Шукур Бурхонов, Наби Раҳимов, Аббос Бакиров ва бошқа буюк актёрлар иштирокида шахсан тасвирга олинган спектаклларнинг кинотасмасини тақдим этаман дея ваъда беришди. Учрашув чоғида филиал талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга бугунги қаҳрамонимиздан тўлиқ жавобларга эга бўлишди. Биз шу фурсатдан фойдаланиб камтар ва оддий инсон, ўзбек кино саънатига катта ҳисса қўшиб келаётган кинорежиссёр Ҳамид Қаҳрамонга узоқ умр, соғлик – омонлик, иш йўлларига янада ривожлар тилаб қоламиз.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan