Ўзаро дарс таҳлили

  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида профессор – ўқитувчилар ўртасида ўзаро дарсларга кириб таҳлил этиш одатий хол. Дарс мобайнида ўқитувчининг ва талабаларнинг зукколиги, талабчанлиги, билимдонлиги ва ижодкорлигини кузатар экансиз, ўз навбатида истеъдодли ёшларни устозларидан олаётган сабоқлари ва унинг натижасини кўриб кўзингиз қувнайди. «Саҳна нутқи» фанидан тасаввур ва жонли сўз уйғунлиги машқлари мавзусидаги бугунги дарсга филиалнинг профессор – ўқитувчилари ўзаро дарс таҳлили учун ташриф буюришди. Мусиқали театр актёрлиги 2 – босқич талабалари Халқ таълими аълочиси, тажрибали педагог Умидахон Болтабоевадан нутқни аниқ ва равон баён этиш, тўғри нафас олиш, тасаввурни уйғотиш, ёд олиш керак бўлган шеърлар, ғазаллар, сажлар,тез айтишлар ва берилган сўз матнларини тўғри талаффуз этиш каби актёрлар учун муҳим бўлган машқларни ўзлаштиришмоқда. Филиалнинг мутахассис профессор – ўқитувчилари бугунги дарс жараёни давомида ўзаро дарсни таҳлил этишди ва ўқитувчи ҳамда талабаларга машғулот юзасидан фикр – мулоҳазаларини билдиришди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan