Навбатдаги маҳорат дарсида

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Мунаввара Абдуллаева ташриф буюришди. Устоз мураббий филиалнинг Мусиқали театр актёрлиги йўналиши 2 – босқич талабалари учун маҳорат дарсини ўтказишди. Дарс жараёни давомида талабалар томонидан яратилган муаллифлик этюдлар ҳамда турли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Кўп йиллик тажрибага эга устоз санъаткор Мунаввара Абдуллаева ёш актёрларнинг ижро маҳоратлари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, шу билан биргаликда ютуқ ва камчиликларни ҳам ёритиб беришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan