Устазода сўз устаси Жўрахон Пўлатов билан ижодий учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Қўқон аскиячилик санъатининг дарғаси, филиалнинг фаҳрли профессор – ўқитувчиси, фолклор ва этнография йўналиши бўйича мутахассис, бетакрор санъаткор Жўрахон ака Пўлатов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Қўқон Давлат Педагагика Институтидан Ўзбек тили ва адабиёти факельтети кафедра мудири Мирҳожиддин Жамолиддинов ва катта ўқитувчи Тожихон Тошболтаева ҳамда Муқимий ҳужра музейи илмий ходими Шаҳноза опа Исломовалар муаллифликлари билан ёзилган «Устазода сўз устаси Жўрахон Пўлатов» га бағишланган китоб тақдимот маросими ўтказилди. Сўзга чиққан китоб муаллифлари аския жанри ва аскиячилик ривожида устоз Жўрахон Пўлатовнинг ўрни ва хизматлари ҳақида маълумотлар беришди. Аския сўзи арабча сўз бўлиб – ақл, зеҳн, заковат каби маъноларни ўз ичига олади, ўзбек ҳалқ оғзаки жанри, икки ёки ундан ортиқ кишиларнинг халқ йиғинлари, сайлларида ҳозиржавоблик, ҳазилона сўз тортишувидан иборатдир. Аския санъатининг ўчоғи Қўқон шаҳримизда жуда ҳам кўп аскиячилар яшаб ижод этишган, улар ҳаётлари давомида оддий ҳунармандлар, кимдир косиб, кимдир темирчи ва яна кимдир деҳқончилик касбининг эгалари бўлишган. Устазода 86 ёшни қарши олган Жўрахон Пўлатовнинг аждодлари ва ота – боболари хон замонларида ҳам аскиячилик билан катта давраларни қиздириб келишган. Учрашув давомида талабалар устоз Жўрахон Пўлатовдан қизиқарли ҳаётий воқеалар, ҳангомаларни тинглаб, шу қатори насиҳатлар, ўгитлар ҳамда дуолар олишди. Устоз ва шогирд анъаналарига бўйсинган ҳолда бизнинг филиалимизда ҳам Жўрахон аканинг кенжа шогирдлари таҳсил олишмоқда, устозлари каби шогирдларига ҳам юксак мавқеларга эришишларини албатта тилаб қоламиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan