Ижодий ҳамкорлик

Қўқон шаҳар 4 – имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб – интернатида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллик байрам тадбирига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган Ашула ва рақс йўналиши 2 – босқич талабалари ҳамда Фолклор ва этнография йўналишининг 1 – 2 босқич талабалари ташриф буюришди. Дастлаб мактаб – интернатнинг фаолияти билан танишилди. Ўқувчилар томонидан қўл меҳнати билан ясалган ҳар ҳил буюмлар, қўлда чизилган расмлар кўргазмаси филиал талабаларида катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг мактаб – интернатда тарбияланаётган ўқувчилар тайёрлашган бадиий чиқишлар томоша қилинди. Сўнгра тадбирнинг асосий қисмига ўтилди. ЎзДСМИ Фмфилиали устоз мураббийлари Ғофиржон Юнусов ва Азизбек Талабоевлар бошчилигида хонанда, созанда ва раққоса талабаларимиз жонли ижроларда дилга яқин куй – қўшиқлар ҳамда рақслар билан тадбирга янада файз киритишди. Тадбир сўнгида Қўқон шаҳар 4 – имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб – интернати жамоаси филиалнинг ижодкор талабаларига самимий миннатдорчилик билдиришди ва ташаккурлар изҳор этишди. Мустақил давлатимизда имконияти чекланганлар доимо эътибордалиги яна бир бор ўз исботини топди. Ўйлаймизки бу ижодий ҳамкорлик ва кўнгилочар учрашувлар доимий давом этади.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: Dsmi Fmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan