21 – октябрь Тил байрами

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Тил миллатнинг биринчи белгисидир. Улуғ ўзбек ёзувчиси Абдулла Авлоний «Ҳар бир ҳалқнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи жаҳон тил ва адабиётдир, миллий тилни йўқотмак миллатни руҳини йўқотмакдир» деган эди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида 21-октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллик байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда филиал талабалари, профессор – ўқитувчилар ва устоз мураббийлар иштирок этишди. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов барчани байрам билан табриклаб, тилнинг нутқимиздаги ўрни, асосан санъат соҳасида ижод этаётган актёрлар ва қўшиқчилар учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида ўз фикрларини билдиришди. Шундан сўнг филиал талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, ўзбек тилини мадҳ этгувчи шеърлар, ғазаллар, ўзбек халқ қўшиқларидан лапарлар, яллалар ва жозибали рақслар ижро этилди. Тадбир барчага аъло кайфият баҳшида этди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan