Саҳна ҳаракати. Ритмика ва пластика

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Мусиқали театр актёрлиги йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар учун Ритмика пластика ва Саҳна ҳаракати дарс машғулотлари мунтазам ўтказилмоқда. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов бўлажак актёрларга ушбу фандан керакли сабоқлар беришмоқда. Саҳнада эркин ҳаракатланиш, саҳна жанг маҳорати (қиличбозлик, чавандозлик, акробатика, каскадёрлик каби) машқларни пухта ўзлаштириш учун актёрлар доимий жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши керак. Кино ёки театр актёри нафақат ўзи ижро этаётган қаҳрамонининг ички кечинмасини, балки унинг хатти – ҳаракатини ҳам ҳис эта олиши керак. Томошабинга ўзининг пластик ҳаракатларини кўрсата билиши керак. Бизга маълумки театр саҳналарида комедия, трагедия ва драматик асарлар доимий ижро этилади. Оддий мисол Шекспирнинг «Отелло», Қирол Лир», «Гамлет», » Ромео ва Жульетта» каби бетакрор асарларини ҳаммамиз ўқиганмиз ва кўрганмиз. Ундаги маданият, асар қаҳрамонларининг бир – бирига ҳурмат – эҳтиром ила салом бериши ёки зодагонларга ҳос қадам ташлаши, ҳамда рақсга тушиши кўз олдингизга келгандир. Ҳозирги лавҳаларимиз айнан шу асарлардаги жараённи ўзлаштириш ҳақида боради.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan