Интернетнинг фойдали ва салбий таъсири

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 12 – сентябрдаги 2730 – 3 – сон «Ахборот тарқатиш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 23 сентябрдаги 853 – сонли буйруғига асосан ЎзДСМИ Фмфилиали матбуот котиби Илҳомжон Ҳасанов ҳамда филиал талабалари биргаликда, интернет жаҳон ахборот тармоғининг салбий таъсири, ёшлар тарбиясига хавф солаётган «оммавий маданият»нинг кириб келиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказишди.
21 – аср Компютер технологияси даври. Бугунги кунимизни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Қайси соҳа вакили ёки касб эгаси бўлмасин, куннинг асосий қисмини интернет сайтларида ўтказишмоқда. Орамизда шундайлар борки хатто уйқудан уйғониб, юз қўлини ҳам ювмай, овунчоғига айланган қўл телефони ёки планшет орқали интернет саҳифаларидан кунини бошлайди. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта, ёлғон( фейк ) ҳабарлар ёки бузғунчилик, зўравонлик, фахш ва беҳаёликни акс этувчи лавҳалар нафақат ёшларни, балки катталарнинг ҳам руҳиятига салбий таъсир қилмоқда. Бу албатта асрлар оша катта маданий меросга эга бўлган ўзбек халқи учун ачинарли ҳолат. Азалдан донишманд халқимиз ўз фарзандини ниҳолга қиёслашган, ниҳолни қанчалик тўғри парвариш этилса, натижада у мустаҳкам, шамшод каби қад ростлаган дарахтга айланади. Шундай экан биз катталарнинг асосий вазифамиз ёшларимизни тўғри ва теран фикрлашга, соғлом ҳаёт тарзини танлашга йўналтириш, ёт бўлган ғояларга чалғимаслик. Давра суҳбати давомида талабалар телеграм, инстаграм, фейсбук ва ютубе каби ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишлари, ҳамда бу сайтларда кўпгина фойдали ахборотлар, дарсликлар, қизиқарли маълумотларни кузатиб боришлари, шунингдек ижтимоий тармоқларда инсон онги учун зарарли бўлган, менталитетимизга мос бўлмаган фото ва видеолавҳаларни кенг оммага тарғибот этаётган зараркунандаларни қоралаб бу кабиларга ўз нафратларини билдиришди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan