Адабий муҳит

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуслар ичида 4 – ташаббус бу ёшларни маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғибот этишдир.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимидан бош мутахассис Дилшодахон Эргашева, етакчи мутахассис Абдуҳаёт Абдуқодиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўқон бўлими командирининг ўринбосари Ғофиржон Қаюмовлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда филиалнинг Кутубхона – ахборот фаолияти йўналишининг 1- босқич талабалари иштирок этишди. Учрашув давомида маънавият ўчоғи бўлган китобнинг бебаҳо эканлиги, асрлар оша нур ва зиё тарқатиб келувчи китоб шаклидаги нодир асарлар, шунингдек мумтоз адабиётимиз тарихи борасида фикр ва мулоҳазалар юритилди. Сўзга чиққанлар буюк ёзувчилар, адиблар, шоирлар қаламига мансуб ғазаллардан, шеърлардан, ривоят ва ҳадислардан намуналар келтиришди. Адабий муҳитни ўзида акс эттирган бугунги ижодий учрашув барчада китобга бўлган меҳрни янада уйғотди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan