«Мард ўғлонлар» гуруҳи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Қўқон шаҳримизда фаолият юритаётган, ногиронлиги бўлган шахслар учун, эркаклар Мурувват уйининг бадиий жамоаси билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Абдулҳаким Мамажонов бадиий раҳбарлиги остида «Мард ўғлонлар» гуруҳи «Ҳеч кимга бермаймиз, сени Ўзбекистон!» номли концерт дастурини намойиш этишди. Дастур ичида бутун жаҳонга таҳдид солаётган терроризмга қарши тайёрланган саҳна кўриниши, мустақил Ўзбекистонимизни мадҳ этувчи қўшиқлар, қўл меҳнати билан ясалган қўғирчоқлар ва шу билан биргаликда ҳазил пародияларга бой рақслар ижро этилди. Концерт филиал талабаларига кўтаринки аъло кайфият бахш этди. Туғилишидан ногирон бўлиб дунёга келган бу каби инсонларни кўриб чуқур ўйга толамиз. Улардаги шижоат, ҳаракат, ватанга бўлган муҳаббатнинг чексизлиги, биз каби тўрт муччаси соғ инсонларда ҳам шу даражадамикан? Қойил! Ғамҳўр ва меҳридарё давлатимиз, имконияти чекланган инсонлар учун барча шарт – шароитларни муҳайё этган. Улар ҳам биз каби билим олишмоқда, изланишмоқда ва санъат йўлида ижодлар қилишмоқда. Бугунги ижодий учрашув жамиятимизда ҳамманинг бир ҳил мавқега тенг эканлигини исботлади. ЎзДСМИ Фмфилиали жамоаси «Мард ўғлонлар» гуруҳи йигитларига янада улкан парвозлар тилаб қоламиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan