Фаол талабалар тақдирланди

Фарғона давлат университетида вилоятимиздаги Олийгоҳлар ўртасида ўтказилган «Биз жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши бирлашамиз!» вилоят кўрик – танловида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари фаҳрли 1 – ўринни қўлга киритишди. Шу муносабат билан бугун филиалимизда эришилган ғалаба билан муборакбод этиш мақсадида талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов кўрик – танловда фаол қатнашганларга фаҳрий диплом ва эсдалик совғаларини топширишди. Шунингдек филиалимиз талабалари томонидан чоп этилган «Ўзбек театр санъати ва халқ ижодиётининг долзарб масалалари» мавзусидаги илмий амалий конференция мақолалар тўпламини тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тўпламга мақолалар ёзган ижодкор талабаларга нашрдан чиққан илк муаллифлик китоблари тантанали равишда топширилди. Ижодкор талаба ёшларимизга янада улкан зафарлар ва мувафаққиятлар тилаб қоламиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan