Шифокор билан учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида фаолият юритаётган аёл ходимлар ва талаба қизларнинг репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди. ЎзДСМИ Фмфилиали хотин қизлар қўмитаси Бошланғич ташкилот раиси Зиёдахон Мирзаева учрашувга ташриф буюрган Қўқон шаҳар Ўсмирлар диспансери бўлимидан шифокор гинеколог Манзурахон Азимовага сўз берди. Шифокор ўз сўзида филиал талаба қизларига турли маслаҳатлар, йўл – йўриқлар, шамоллаш ва камқонликни олдини олиш ҳамда соғлиққа эътиборсиз бўлмай, доимий шифокор назоратида туриш кераклиги ҳақида тушунчалар беришди. Шундан сўнг ЎзДСМИ Фмфилиали ҳамшираси Анорахон Тўлаева ва бошқалар сўзга чиқишди. Давра суҳбати чоғида турли савол – жавоблар бўлиб ўтди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan