Саҳна жанги сирлари

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар, филиалда кечаётган жараён, талабалар ҳаёти ва ижоди, профессор – ўқитувчилар томонидан ўтилаётган маҳорат дарсларини мунтазам ёритиб келмоқдамиз. Бугунги маълумотимиз режиссёр, актёр, спорт устаси, ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмоновнинг дарс машғулотларига қаратилган. Саҳна ҳаракати, Ритмика ва пластика фанидан дарс бериб келаётган Ш. Усмонов Мусиқали театр актёрлиги йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга саҳна жанги сирларидан қиличбозлик, чавандозлик, акробатика ва каскадёрлик каби машқлардан керакли сабоқлар беришмоқда. Ушбу фан бўлажак актёрлардан мунтазам жисмоний машғулотлар билан шуғулланишни талаб этади. Ҳозир эътиборингизга Ш. Усмонов иштирокида ушбу фан бўйича тасвирга олинган видеолавҳаларни намойиш этамиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: Dsmi Fmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan