Филиал илмий кенгашининг 3 – сон йиғилиши

     Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Илмий кенгашининг 3 – сон йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ҳамда Маданият вазирликлари буйруқлари билан ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов барчани таништириб чиқишди. Шундан сўнг кун тартиби бўйича 2019 – 2020 ўқув йили учун 1 – босқич талабаларни қабул қилиш якуни тўғрисида қабул комиссияси маъсул котиби Р. Турғунбоев маълумотлар топширди. «Театр санъати ва халқ ижодиёти» кафедрасида ўқув ишларнинг ташкил этилиши ва самараси ҳақида кафедра в.в.б мудири У. Болтабоева ҳисобот топширди. Илмий кенгаш давомида 2019 – 2020 ўқув йилида филиалда илмий ижодий салоҳиятни юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р. Турғунбоев сўзга чиқди. Шунингдек филиалда Халқаро ҳамкорлик ишларининг олиб борилиши, филиал электрон журналининг 1 – сонини чоп эттириш масаласи ҳамда филиал бўлимлари номенклатураларини тартибга келтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan