Тарихга назар

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2019 йил 7 октябрдаги №89-02-2545-сонли хати мазмунида мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида Тарих фани дарсларида олий таълим муассасалари талабаларининг маданият масканларига (театр, музей ва ҳ.к) ташрифларини уюштириш белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎзДСМИ Фмфилиали “Кутубхона-ахборот фаолияти” йўналиши 1- босқич талабалари “Ўзбекистон тарихи” ўқув фанидан мавзу доирасида Қўқон шаҳридаги тарихий маскан, Худоёрхон ўрдасига ташриф буюришди. Талабаларга музейнинг катта илмий ходими Яҳёхон Дадабоев Қўқон хонлиги тарихи ва маданияти бўйича маълумотлар бериб, тарихимиз бўйича уларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Шундан сўнг талабалар бу ердаги қадимий буюмлар, хон замонларидан токи ҳозиргача сақланиб келаётган бебаҳо экспонатлар билан яқиндан танишиб, ўзлари учун керакли бўлган тарихий билимга эга бўлишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan