Ички тартиб – қоидаларга амал қилиш йўлида

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида Қўқон шаҳар «Оила» маркази раҳбари Матлубахон Саидова ҳамда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ Хотин қизлар масалалари бўйича инспектор, лейтенант Нафисахон Эгамовалар филиал талаба қизлари билан давра суҳбати ўтказишди. Ҳозирги вақтда айрим Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида талабалар, профессор – ўқитувчилар ва ходимлар томонидан кийиниш маданияти ҳамда ташқи кўринишига етарлича эътибор қаратилмаётганлиги кузатилмоқда. Бугунги давра суҳбати айнан шу долзарб масала бўйича ўтказилди. Айрим ўқувчи талабаларнинг таълим масканига ноодатий ранг – баранг очиқ ёки ўта тор кийимда ва диний ибодат либосида ҳамда турли металл занжирлар, ҳар ҳил мунчоқлар қадаган ҳолда,  йигитлар соч – соқоли ўсган,  баъзи бир қизлар рўмолини жағидан боғлаб ўраган тарзда келиши илмгоҳ ички тартиб – қоидаларининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Ички тартиб – қоидалари ва одоб – аҳлоқ қоидаларига педагог ходимлардан тортиб ўқувчи ва талабалар бир ҳил бўйсуниши шарт. Талаба йигитлар ва қизлар олийгоҳга белгиланган формада келиши ва шу билан бирга ташқи қиёфаси озода, покиза, соч ва соқоли олинган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 – Июндаги 393 – сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 36 – бандига мувофиқ – талаба ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб – қоидаларини бузганлиги учун талабалар сафидан четлаштириш белгиланган. Қуйидаги ички тартиб – интизом, одоб-аҳлоқ, кийиниш маданиятига бўйсуниш шартлиги борасида ЎзДСМИ Фмфилиали Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Дилмуроджон Мадолимовлар ҳам филиал талаба йигитларига алоҳида керакли тушунчалар ва маълумотлар беришди. Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan