Ўлкашунослик музейида

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 89-02-2545- сонли хати ижроси юзасидан қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида Тарих фани ўқув дастурларига мувофиқ мавзу доирасида талабаларнинг маданият масканларига ( театр, музей ва ҳ.к) ташрифларини уюштириш белгилаб қўйилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Мусиқали театр актёрлиги», «Мусиқали театр режиссёрлиги», «Қўғирчоқ театр актёрлиги», «Ашула ва рақс» ҳамда «Фолклор ва этнография» йўналишларида таҳсил олаётган 1 – босқич талабалари «Ўзбекистон тарихи» фанидан шаҳримиздаги Худоёрхон Ўрдасида жойлашган ўлкашунослик музейига ташриф буюришди. Филиал талабалари 2400 йиллик тарихни ўз ичига олган Ҳўқанди Латифнинг маданий бой мероси, хунармандчилик буюмлари, Қўқоннинг 12 дарвозаси тасвирланган макети, барчага машҳур бўлган Қўқон аравасининг бизгача сақланиб келаётган намуналари ва Қўқон хонлари даврида ясалган тилла , кумуш ва мис тангалар ҳамда уларнинг ҳаётига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan