Театр янгиликлари

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган Мусиқали театр актёрлиги 3 – босқич талабалари Қўқон мусиқали драма театрида Евгений Шварц ва Ханс Кристиан Андерсоннинг «Қор маликаси» эртаги асосида саҳналаштирилган спектаклда асосий бош ролларни ўйнашга ҳозирлик кўришмоқда. Бугун Қўқон мусиқали драма театрининг режиссёрлар хонасида театр актёрлари билан бир қаторда филиал талабаларига роллар топширилди. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов бошчилигида саҳналаштирилаётган ушбу асар тез кунларда томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan