Ҳалолликка нима етсин

Шамсиддин Усмонов ЎзДСМИ Фмфилиали директори.
Санъат ва маданият доимо инсонларни яхшиликка,эзгуликка ва қалбан тозаликка етакловчи маънавий кучдир. Санъат ва маданият ходими қалби тоза, ҳиссиётли инсонлардир. Ижодкорлар фақатгина ўз қобилиятига таянади. Саҳна таниш билишчиликни қабул қила олмайди. Ижодкор тайёрлашда коррупция каби иллатни аралашуви эртанги ижод жараёнида ижодкорни қалбан бундай иллатга қарши образ яратилишига ҳалал бериши табиий. Бизнинг жамоа бўлажак актёрларни, хонанда ва созандаларни юксак маҳорат эгаси этиб тайёрлаш ҳамда юксалтиришни ўз олдимизга олий мақсад этиб қўйганмиз. Замонамиз ривожланиб бормоқда, дунёқараш ўзгармоқда, ёшларимизга эътибор кундан кунга ортиб бормоқда. Шундай экан ҳалоллик, адолат ва виждон ҳамроҳимиз бўлмоғи лозим.

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan