Адабиёт ва санъат гулшанида

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалига бир қатор профессорлар, фан докторлари, адабиётшунос олимлар ташриф буюришди. Тошкент давлат шарқшунослик институтининг профессори, Филология фанлари доктори Боқижон Тўхлиев, Ўзбекистон фанлар академияси, Ўзбек тили адабиёти ва фолклори институти профессори, Филология фанлари доктори Шомирза Турдиев, Ўзбекистон фанлар академияси, Алишер Навоий номидаги Давлат музейи директори, Филология фанлари доктори Жаббор Эшонқулов ҳамда Туркия жумҳурияти Карабул университети профессори, Филология фанлари доктори Нодирхон Ҳасанлар ташрифлари чоғида филиалимиз фаолияти ва мавжуд йўналишларимиз билан яқиндан танишиб чиқишди. Шундан сўнг филиал талабалари билан биргаликда давра суҳбати ташкилланди. Суҳбат давомида адабиёт ва санъатнинг бир – бирига узвий боғлиқ эканлиги, қўшиқ яратишда куй билан бирга шеърий мисраларга ёки ғазалларга кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги, шу билан бирга халқ оғзаки ижоди намуналари ҳисобланган мақомчилик, аския ҳамда Фолклор ва этнография жанрларига оид бир неча қизиқарли мисоллар, фикр ва мулоҳазалар юритилди.Суҳбат сўнгида филиал талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: @dsmifmf
You tube канал: youtube.com/dsmi fmf

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan