Сайлов 2019

Республикамизнинг ҳар бир фуқароси, шунингдек, ҳар бир ташкилот сайловларнинг очиқ ошкоралиги ва шаффофлиги таъминланишига муайян ҳисса қўшиши учун ҳуқуқий асос яратилди. Фуқаролар ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, янги парламент ва янги маҳаллий кенгашларни шакллантиришда фаол қатнашишларига ишончимиз комил.
Ўзбекистон катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловлар арафасида турибди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади.
Республикамизнинг барча жабҳаларида сайловга тайёргарлик кўриш ишларини ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бормоқдамиз. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали биносида Қўқон шаҳар 151 – сайлов участкаси жойлашган. ЎзДСМИ Фмфилиали психологи Раҳматжон Қўзибоев раислигида сайловга тайёргарлик ишлари ташкил этилмоқда. Сайлов жараёнига керак бўлган барча шарт – шароитлар мавжуд.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan