«Актёрлик маҳорати» дарси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган Мусиқали театр актёрлиги 1 – босқич талабалари учун маҳорат дарси ўтказилди. Маҳорат дарсига филиалнинг фаҳрли професорлари, Ўзбекистон ва Қирғизистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошевлар ташриф буюришди. «Актёрлик маҳорати» фани бўйича ушбу гуруҳга ҳам мураббий ва мутахассис актёр ўқитувчи, «Йилнинг энг яхши эркак роли учун» мукофоти совриндори Зоҳиджон Абдуназаров ижодий сабоқлар бериб келмоқда. Гуруҳ талабалари ёш бўлишларига қарамай актёрлик соҳасида ижобий натижаларга эришмоқдалар. Бугунги маҳорат дарсида талабалар томонидан ҳар – ҳил саҳна кўринишлари, бир – биридан қизиқарли бўлган этюдлар намойиш этилди. Устоз – шогирд анъаналарини давом эттирган ҳолда ижодкор талабалар устоз санъаткорлардан ўгитлар, маслаҳатлар, йўл – йўриқлар ва олқишлар олишди. Биз ҳам иқтидорли ва қобилиятли талабаларга омад ҳамда ижодий камолот тилаб қоламиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan