O'zbekiston Davlat san'at va madaniyat instituti Farg'ona mintaqaviy filiali

Ҳисобот концерти

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида 2019 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, бастакор ва созанда, филиал фахрий профессори “Фидокорона хизматлари учун” Ордени ва “Шухрат” медали соҳиби Рафиқжон Мақсудович Аҳмедовнинг муаллифлик ҳисобот концерти бўлиб ўтди.
Концертда Ватанимизни, истиқлолни улуғловчи куй ва қўшиқлар ижро этилди. Жумладан, “Қўқон таронаси”, “Истиқлол қувончи”, “Дил армуғони”, “Соғинч куйлари” ва “Ўргулай” ,“Найлайин” (Мансур Абдулло шеърлари), “Навбаҳор бу гулшанимга” (Анвар Юнусов шеъри), “Муҳаббат” (Холис шеъри), қўшиқлари томошабинларга катта завқ улашди. “Давр садолари IV” Республика мусиқа фестивали доирасида ўтказилган бу анжуманда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Юлдашев, Фарғона давлат университети тасвирий санъат ва мусиқа кафедраси мудири Ўзбекистон халқ артисти, профессор, Турон Фанлар академияси академиги Султонали Маннопов, мусиқашунос, бастакор, Улуғбек Мамаджонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: Жўрахон Пўлатов, Хурсаной Умарова, ЎзДСМИ ФМФилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов ва ўқитувчилар ҳамда санъатсевар талабалар иштирок этдилар. Концерт давомида ташриф буюрган меҳмонлар Рафиқжон Аҳмедовнинг ижодий йўли ва бастакорлик фаолияти ҳақида сўз юритиб, унинг кейинги ижодий фаолиятига улкан зафарлар тиладилар. Тадбирни кенг ёритиш мақсадида Фарғона телевидениясининг ижодий жамоаси ташриф буюрди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan