«Байроғим – шаъним ғурурим»

18 – ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида «Байроғим – шаъним, ғурурим!» номли маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди. Ватанга садоқат, мамлакат тарихи ва миллат қадриятларига ҳурмат ҳамда инсонийлик туйғуларини шакллантириш мақсадида бугунги тадбирда филиалнинг профессор – ўқитувчилари ва талаба йигит қизлари фаол иштирок этишди. ЎзДСМИ Фмфилиали Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимдан мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлиги ҳамда республикамизнинг миллий ва маданий анъаналарини ўзида акс эттирганлиги, байроқдаги мовий ранг – тириклик мавзуси, оқ ранг эса муқаддас тинчлик рамзи эканлиги ва яна бошқа рамзий белгилари ҳақида тўлиқ маълумотлар берди. Шундан сўнг филиал талабалари ва профессор – ўқитувчилари томонидан давлатимиз мадҳияси янгради. Мустақил ватанимиз шаънига бағишланган шеърий мисралар, куй – қўшиқлар, саҳна кўринишлари тадбир давомида намойиш этилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan