O’zbekiston Davlat san’at va madaniyat institutining Farg’ona mintaqaviy filiali

Мактаб ва мусиқа

2019 – йил 20 – ноябр куни Қўқон шаҳар 1 – умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факельтети ўқитувчилари 11 – синф ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтказишди. Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби устоз санъаткор Рафиқжон Аҳмедов бошчилигида фолклор ва этнография фани бўйича мутахассис ўқитувчи Ғофиржон Юнусов ҳамда жўрнавоз созанда ўқитувчи Лазизхон Эшматовлар мактаб ўқувчиларининг мусиқа ва санъат тўғрисидаги билимларини аниқлаш, мусиқий қобилиятларини юксалтириш мақсадида, ўзбек мумтоз санъат дурдонаси ҳисобланган «Шашмақом», санъат ва маданият, «Мақом» ибораларининг луғавий маънолари ҳақида тўлиқ маълумотлар беришди. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича савол – жавоблар уюштиришди. Маҳорат дарси мобайнида устоз санъаткор Рафиқжон Аҳмедов ўзи басталаган «Соғинч» куйини ёш мусиқа шайдоларига ижро этиб берди. Устоз санъаткор Ғофиржон Юнусов ўзбек халқ қўшиқларидан намуналар ижро этди. Дарс сўнгида устоз бастакор Рафиқжон Аҳмедов мактаб жамоасига яқинда чоп этилган «Ғижжак ноласи» номли китобини тақдим этди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2u

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan