Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида профессор – ўқитувчилар ҳамда талабалар билан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 – апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 292 – сон қарорининг мазмун моҳиятини тарғибот этиш мавзуси остида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, лейтенант Баҳодиржон Пўлатов ва Қўқон шаҳар ИИО ФИБ ХПИБ ВЕ ва ЁЎХПТЭГ катта инспектори, майор Дилшоджон Эргашевлар ташриф буюришди. Сўзга чиққанлар ҳозирги кундаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда йўл ҳаракати қоидаларининг ўрни ва вазифалари нималардан иборат эканлигини талабаларга тушунтиришди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги ПҚ – 3127 – сон қарорига мувофиқ йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш соҳасида комплекс ташкилий – амалий чора – тадбирлар амалга оширилганлиги бўйича маълумотлар беришди. Йиғилиш давомида йўлларда содир бўлган, йўл транспорт ҳодисалари тасвирга туширилган видеороликлар намойиш этилди. Йиғилиш сўнгида филиал талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan