Сайлов ҳақида тушунча

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган 1 – босқич талабалари учун 2019 йил 22 – декабр куни бўлиб ўтадиган «Сайлов 2019» жараёни тўғрисида давра суҳбати ташкилланди. ЎзДСМИ Фмфилиали ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов 18 ёшга тўлган, илк бор сайловда қатнашувчи талабаларга катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлигига ўтказилаётган сайловлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan