Ижодий учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида элимиз ардоғидаги машҳур санъаткорлар билан ижодий учрашувлар ўтказиш кенг йўлга қўйилган. Бугунги меҳмонимиз Ўзбек Давлат драма театри актрисаси, кино ва театр санъатига улкан ҳисса қўшиб келаётган серқирра ижодкор Муҳаббат Абдуллаева. Ташриф чоғида севимли актриса филиалимиз фаолияти, йўналишларимиз ҳамда ижодий жараён билан яқиндан танишиб чиқишди. Шундан сўнг Мусиқали театр актёрлиги 3 – босқич талабалари учун актёрлик маҳоратига оид ижодий маслаҳатлар, йўл – йўриқлар беришди. Учрашувдан миннатдор бўлган филиал талабалари машҳур актрисага узоқ умр ва ижодий парвозлар тилаб қолишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2u

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan