Мактаблар билан ҳамкорлик

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 20 – ноябрдаги 08 – 4179 – сон топшириқ хати асосида юборилган мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги умумтаълим мактабларида олиб бориладиган чора – тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов Қўқон шаҳридаги филиалимизга бириктирилган 6-7-8-9-10- мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишчи гуруҳ ташкил этиш, уларга филиалимиз фаолияти, йўналишларимиз тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериш ҳамда умумтаълим мактабларда филиал профессор – ўқитувчилари томонидан маҳорат дарсларини ташкил этиш, мактаб ўқувчилари учун тайёрлов курсларини ташкил этиш, иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш, «Очиқ эшиклар куни» тадбирини ўтказиш, мактабларда олиб борилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасидаги ишлар натижадорлигини таъминлашга кўмаклашиш каби бир қатор вазифа ва топшириқларни мутасаддиларга топширишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2u

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan