Маҳорат дарслари мактабларда ўтказилмоқда

Қўқон шаҳар 4 – умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва халқ ижодиёти» факельтети ўқитувчилари, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби устоз санъаткор Рафиқжон Аҳмедов ҳамда фолклор ва этнография йўналиши ўқитувчиси Ғофиржон Юнусовлар мусиқа фани бўйича маҳорат дарси ўтказишди. Дарс мобайнида филиалимиз фаолияти, мавжуд бўлган йўналишлар ва ижодий жараён билан тўлиқ таништирилди. Сўнгра мактаб ўқувчиларига Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазали билан Рост мақомидан «Соқиномаи Савтикалон» ашуласи ўргатилди ва ўқувчилар билан биргаликда ижро этилди. Ўзбекистон халқ артисти Раҳимахон Мазоҳидова ижро этган фолклор ва этнография туркумидан лапарлар ва яллалардан намуналар келтирилди. Шу билан биргаликда «Соғинч» куйи ва «Ўртар» қўшиғи устоз санъаткорлар томонидан янгради. Бугунги ижодий учрашув ва маҳорат дарси мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan