Филиал илмий кенгашининг 4 – сонли йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Илмий кенгашининг 4 – сонли йиғилиши бўлиб ўтди. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов йиғилиш бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ҳамда Маданият вазирликлари буйруқлари билан расман таништириб чиқишди. Шундан сўнг «Театр санъати ва халқ ижодиёти» в.в.б. кафедраси мудири Умидахон Болтабоева кафедрада илмий – ижодий, илмий – услубий, илмий – тадқиқот фаолиятининг ташкил этилиши ва бажарилиши ҳолати тўғрисида ҳисобот топширди. Филиалда ижро интизоми тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ва Маданият вазирликлари буйруқлари ижроси юзасидан) Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Акмалжон Сатторов ҳамда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Рашидхон Турғунбоевлар сўзга чиқишди. Шунингдек филиал биносида 2019 йил 22 – декабр куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ҳақида филиал психологи, 151 – участка сайлов комиссияси раиси Раҳматжон Қўзибоев баёнот берди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan