Севимли актёр билан учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида эл севган, халқимиз ардоғидаги машҳур санъаткорлар билан ижодий учрашувлар ўтказиш кенг йўлга қўйилган. Бугунги меҳмонимиз Чингиз Айтматов номидаги мукофот совриндори, Муқимий номидаги Мусиқали комедия театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов. Ташриф чоғида севимли актёр филиалимиз фаолияти, йўналишларимиз ва ижодий жараён билан яқиндан танишиб чиқишди. Шу тариқа Мусиқали театр актёрлиги 1 – босқич талабалари билан давра суҳбати ташкилланди. Суҳбат давомида М. Азизов ёш истеъдод эгаларига саҳнанинг муқаддас маскан эканлиги ва актёр учун энг керакли хусусият, яъни камтарлик ҳақида, олийжаноблик тўғрисида ва яна бошқа инсоний туйғулар борасида кўплаб мисоллар, насиҳатлар ҳамда маслаҳатлар беришди. Филиал талабалари бугунги ижодий учрашувдан мамнун бўлишиб ўзлари учун керакли бўлган малака ва тажрибага эга бўлишди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan