Маҳорат дарслари мактабларда мунтазам ўтказилмоқда

Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 41 – умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали «Театр санъати ва Халқ ижодиёти» кафедраси фахрий профессор – ўқитувчилари томонидан маҳорат дарси ўтказилди. Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медали ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби устоз санъаткор Рафиқжон Аҳмедов ҳамда «Фолклор ва этнография» йўналиши бўйича мутахассис ўқитувчи Ғофиржон Юнусовлар 10 – 11 – синф ўқувчилари жўровозлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазали билан Рост мақомидан «Соқиномаи Савтикалон» ашуласи, мумтоз куй наволар, шунингдек халқ оғзаки ижоди дурдонаси ҳисобланган лапарлар, ўланлар ва яллалардан намуналар келтиришди. Ушбу маҳорат дарсидан 41 – мактаб жамоаси катта таассуротлар ва завқу – шавқ олишди. Бу каби ижодий учрашувлар ва тадбирлар доимий давом этади .

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan