«Анъанавий қўшиқчилик»

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида таҳсил олаётган Мусиқали театр актёрлиги йўналиши 3 – босқич талабалари ҳар хафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари «Анъанавий қўшиқчилик» фанидан, устоз санъаткорлар Ижодбек Жўраев ва жўрнавоз созандалар Санъатжон Сиддиқов ҳамда Ҳусниддин Шералиевлардан мусиқий сабоқлар олишмоқда. Ўзбек халқининг юрагидан жой олган, йиллар давомида машҳур хофизлар томонидан ижро этилиб келинаётган бетакрор нодир қўшиқлар филиал талабаларининг қалбидан ҳам чуқур ўрин олган. Бўлажак актёрлар имкон қадар анъанавий халқ қўшиқларини пухта ўрганиб ўзлаштиришмоқда. Ҳозир айнан шу дарс машғулоти жараёнидан тасвирга олинган айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: Dsmi Fmf
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan