Сайловчилар билан учрашув

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилган. Фарғона вилояти Бувайда тумани 105 – сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган. Шу сабаб сайловолди дастурини сайловчиларга таништириш, тарғибот этиш мақсадида сайловчилар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. 2019 йил 6 – декабр куни Фарғона вилояти Бувайда туманида жойлашган Тиббиёт коллежи биносида депутатликка номзод Усмонов Шамсиддин Юлчибоевич сайловчилар билан учрашиб, Экологик партиянинг сайловолди дастури ғоялари ҳақида, атроф – муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, фуқароларининг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби бир неча долзарб масалалар тўғрисида тушунчалар берди. Шундан сўнг тарғибот учрашувида ишончли вакил сифатида қатнашаётган Ўзбекистон халқ артисти Шафоатхон Раҳматуллаева сўзга чиқиб, ўз шогирди, серқирра ижодкор, жонкуяр раҳбар Ш.Усмонов ҳақида тўлиқ маълумотлар беришди. Учрашув сўнгида ЎзДСМИ Фмфилиали талабалари томонидан саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар ижро этилиб, барчага юқори кайфият бахшида этди.
Ҳурматли сайловчилар 2019 йил 22 – декабр куни ўтажак сайловларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Усмонов Шамсиддин Юлчибоевичга овоз беринг!

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan