Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди. ЎзДСМИ Фмфилиали директори, доцент Шамсиддин Усмонов барча тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топганлиги, биринчи Конституциямиз қабул қилинган куни давлатимиз янгидан туғилганлиги, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам пойдевор барпо бўлганлиги тўғрисида нутқ сўзлашди. Шундан сўнг «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимидаги корхона, ташкилот ва муаассаларда фаолият юритаётган ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган «Зукко китобхон – 2019» кўрик танловида фаол иштирок этган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали Қўғирчоқ театр актёрлиги 1 – босқич талабалари фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. Конституция байрамига бағишланган концерт дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди. Филиал талабалари томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлар, шеърий мисралар тадбир давомида намойиш этилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати,
Расмий веб сайт: www.dsmi-qf.uz
Телеграм канал: t.me/uzdsmifmf
Фейсбук саҳифаси: facebook.com/dsmi.fmf.14
Инстаграм саҳифаси: www.instagram.com/dsmifmf/?hl=ru
You tube канал: www.youtube.com/channel/UCMSJ-vC2pC4yS4-kh4NL2uQ

Posted in Uncategorized.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan